UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 май 14:10
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ислом бирдамлик мусобақаси Токио Олимпиадаси билан «тўқнашмаслик» учун қолдирилди

Маълумки, ҳар 4 йилда аҳолисининг асосий қисми Ислом динига эътиқод қиладиган мамлакат вакиллари ўртасида Ислом бирдамлик ўйинлари ҳам ўтказиб келинади.

2021 йил Туркиянинг Коня шаҳри мезбонлик қилиши кўзда тутилган мазкур комплекс мусобақа ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Бу ҳақида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг (ISSF) Ижроия қўмитаси маълум қилмоқда. Бунга сабаб эса мусобақанинг Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари билан бир вақтга тўғри келиб қолмаслигининг олдини олиш. Режага кўра, мазкур мусобақа 20-29 август кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди.

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабаб Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август, Паралимпия ўйинлари эса 24 август – 5 сентябрь кунларига ўзгартирилган эди. Сўнгги бор Ислом бирдамлик ўйинлари 2017 йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган ва унда делегациямиз 15 та олтин, 17 та кумуш ҳамда 31 та бронза медалларига сазовор бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг