UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0

16 май 23:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Теннис, Дзюдо, Енгил атлетика, Таэквондо, Бошқалар, Гандбол, Каратэ

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. 34та медал билан 4-ўриндамиз!

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг навбатдаги кунги баҳслари ҳам якунланди.

Бугун мусобақанинг навбатдаги куни спортчиларимиз 4та медални қўлга киритишди. Олтин медалларимиз сони 7тага етди. Ҳисобимизда 9та кумуш, 18та бронза, жами 34та медал бор.

Бу билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибмиз. Бугун ҳисобидан терма жамоамизга ягона олтин медални таэквондочимиз Ниёз Пўлатов тақдим этди. 


43та олтин, 40та кумуш, 32та бронза, жами 115та медални қўлга киритган Туркия терма жамоаси ҳамон 1-ўринни банд этган. Озарбайжон терма жамоаси иккинчи ўринда боряпти. Мезбонлар ҳисобида 41та олтин медал бор. Кумуш медаллар сони 24, бронза эса 16тани ташкил қилмоқда.


Умуман олганда, шу кунгача 18та давлат терма жамоалари камида битта олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди. 54та иштирокчи давлат жамоаларидан 28таси камида битта бронза медалига эгалик қиляпти. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 май 07:13:12
Rasulbek...1998
Yaxshi natija. Tabloni skrinshot qilinglar. Kimlardan tepada yoki pasda ko'raylik
   
17 май 00:40:18
Ангрен
Бокс хакида хам хабар ёзиб колдирсела буларди лекин...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг