22 июл 08:15
Янгиликлар
Теннис
Исмоилов жароҳат сабаб Кореядаги юришини тўхтатди
Ўзбекистон терма жамоаси теннисчиси Темур Исмоилов Жанубий Кореянинг Гимжеон шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини тўхтатди.
Соврин жамғармаси 50 минг доллардан иборат “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Эндрю Виттингтонга ютқазиб қўйди.
Аниқроғи, ҳамюртимиз жароҳат сабаб иккинчи сетнинг иккинчи геймидан сўнг баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилган. Биринчи сет тай-брекда Эндрю фойдасига ҳал бўлганди. Иккинчи сетнинг иккита геймида ҳам рақиб теннисчининг қўли баланд келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар