UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0

08 авг 14:01
Янгиликлар

Теннис

Исмоилов ва Саидкаримов Минскда кортга чиқишди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг асосий тўрида Темур Исмоилов, Ҳумоюн Султонов ва Саидаъло Саидкаримовнинг иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Улардан икки нафари биринчи даврадаёқ ўз иштирокларини якунлашди. Турнирнинг 5-ракеткаси бўлган Исмоилов қозоғистонлик Денис Евсеевга қарши баҳсни якунига етказа олмади.


Биринчи сетни 1:6 ҳисобида бой берган Исмоилов иккинчи сетнинг иккинчи геймидан сўнг баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Саидаъло эса турнирнинг 4-ракеткаси Томас Папикка 2:6, 5:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, дунё рейтингида 1024-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов турнирда иккинчи рақам остида таснифланган, рейтингда ўзидан 680 поғона юқорида турган беларуслик Яраслав Шилани мағлубиятга учратиб, катта шов-шув кўтарган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг