UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0

13 янв 13:39
Янгиликлар

Футбол

Испания Суперкубоги. Қизил карточка олган футболчи ўйинда энг яхши бўлди

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания Суперкубогининг финал ўйини доирасидаги "Атлетико"га қарши баҳсда қизил карточка олди.

Ўйиннинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди ва қўшимча таймларга мурожаат қилинди. 21 ёшли Федерико Вальверде эса ўйиннинг 114-дақиқасида четлатилди. У "қаймоқранглилар" дарвозабони Тибо Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган "Атлетико" форварди Альваро Моратанинг орқасидан йиқитди. Агар ушбу вазиятда қўполлик ишлатилмаганида, Испания терма жамоаси ҳужумчиси вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди.

Шундай қилиб "Реал" Федериконинг спортчиларга хос бўлмаган ҳаракати туфайли пенальтилар сериясига қадар етиб борди ва унда "қироллик клуби"га омад кулиб боқди. "Реал" 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кубокни боши узра баланд кўтарди.

Уругвайлик ярим ҳимоячи эса қизил карточка олганига қарамасдан ўйиннинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотга сазовор бўлди.

Симеоне: "Айнан у ўйинни ютди. Бу Вальверде учун муҳим вазият эди. Мен унга хавотир олмаслигини, унинг ўрнида бошқаси бўлганда ҳам шундай қилишини айтдим".

Вальверде: "Албатта, мен бундай қўпол ўйнамаслигим керак эди. Мен Моратадан узр сўрадим. Бу мен қилишим мумкин бўлган ягона иш эди. Бутун бошли мураббийлар штаби мени қўллаб-қувватлади. Симеоне ҳам мажбур бўлмасада бу ҳақда менга гапирди".

Облак: "Вальверде бизни яққол гол уриш имкониятимиздан маҳрум қилди. Ўйин пенальтигача борди, пенальти - бу лотерея. Улар гол уришни уддалашди, биз эса йўқ. Энди бошни баланд кўтариш ва ўйнашни давом эттириш керак. Ўша фолни кўриш ёқимсиз эди. Бу ҳақиқий қизил карточка. У бундай қарори орқали бизни гол уриш имкониятидан маҳрум қилди. "Реал" ўйинчиларини табриклайман. Биз ушбу кубокни ютмоқчи эдик, аммо омадимиз келмади".




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг