UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

09 дек 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Испаниядаги ЖЧда қаҳрамонлари пул мукофоти билан тақдирланишди

Испанияда ўтказилган ёшлар ўртасида Жаҳон биринчилигида ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз тақдирланишди.

Хабарингиз бор, 14-26 ноябрь кунлари Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. 

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган эди. 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида илк бор мана шундай ажойиб натижа қайд этди. Кеча, катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг илк куни доирасида мазкур мусобақада совриндор бўлган ҳамюртларимиз пул мукофотлари билан тақдирланишди. 

Унга кўра, олтин медаль соҳиблари 3000, кумуш медаль соҳиблари 2000, бронза медали эгаларига эса 1000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Олтин:

-48 кг: Гулсевар Ғаниева 

-57 кг: Бахтиёр Асадов 

-67 кг: Жавоҳир Умматалиев

-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев 

-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев 

Кумуш: 

-80 кг: Раҳматилло Бойматов

-70 кг: Азиза Зокирова

-81 кг: Олтиной Сотимбоева 

Бронза:

-54 кг: Хўжаназар Нортожиев

-75 кг: Саҳобат Ҳусанова.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг