UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

25 янв 07:49
Янгиликлар

Дзюдо

Исроил Гран-присининг биринчи кунидаги иштирокимиз қандай бўлди?

Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг биринчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.

Кеча эркаклар -60 ва -66, аёллар эса -48, -52 ҳамда 57 кг вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб боришди. Дзюдочиларимиздан 7 нафари 4та вазн тоифасида татамига чиқишди. Улардан энг яхши натижани -66 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Сардор Нуруллаев қайд этди. У ярим финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб якунда 5-ўринни қўлга киритди. 

Сардор иккинчи босқичда аргентиналик Тал Алмогни, кейин словакиялик Матей Польякни, чорак финалда жаҳон чемпионати совриндори франциялик Матиаш Бушарни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида эса украиналик Богдан Ядовга ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган учрашувда россиялик Ислам Хаметовнинг қўли баланд келди. Шунга қарамай, Сардор Нуруллаев Токио-2020 йўлидаги қимматли 252 рейтинг очкосини қўлга киритди. Бу эса унинг жаҳон рейтингидаги ўрнининг яхшиланишига замин яратади.

Ушбу вазн тоифасидаги яна бир вакилимиз истеъдодли Шаҳрам Аҳадов ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлади ва бразилиялик таниқли дзюдочи Диего Сантосни енгди. Лекин кейинги босқичда озарбайжонлик Орхан Сафаровга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Шаҳрам Гран-придаги иштирокидан 70 рейтинг очкоси ишлаб олди. Бу вазнда италиялик Мануэль Ломбардо чемпионлик шохсупасига кўтарилди. 

-60 кг вазнда ҳам юртимиз шарафини икки спортчимиз ҳимоя қилди. Кемран Нуруллаев муросасиз баҳсда бразилиялик таниқли дзюдочи Фелипе Китадаига имкониятни бой берган бўлса, Раҳмон Жумаев туркманистонлик рақиби Ҳақберди Жумаевни мағлубиятга учратди. Жумаев иккинчи босқичда британиялик Эшли Маккензига ютқазиб қўйди. 

Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида қатнашган Гулноза Зияева илк босқичда испаниялик София Хогрефедан устун келди. Иккинчи даврада эса АҚШ вакиласи Анжелика Дельгадога йўлни бўшатиб берди. Бу вазндаги иккинчи вакиламиз Диёра Келдиёрова ҳам иккинчи иккинчи даврада юришини тўхтатди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Диёра италиялик Мартина Кастогноладан устун келди. Аммо, тажрибали мезбонлар вакиласи Гефен Примодан енгилди. -57 кг вазндаги вакиламиз Амина Мамедова биринчи даврада италиялик Мартина Лога ютқазди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг