UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0

31 мар 12:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Цзюнинг бугунги мағлубиятига изоҳ берди

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам "T-Mobile Arena"да навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Цзю (24-1, 17 KO) америкалик даъвогар Себастьян Фундора (21-1-1, 13 KO)га очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Цзю фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Фундора эса 23-жангига келиб, илк бор чемпионлик учун рингга чиқди ва бирйўла иккита камарни қўлга киритди. 

Биринчи ўрта вазнда WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли бўлиб турибди. Ҳамюртимиз сайтимизга берган интервьюсида эҳтимолий рақибларининг бугунги жанги ҳақида гапирди. 

"Цзю - Фундора жангини томоша қилдим. Ҳақиқатан ҳам, Себастьян жуда ҳам ноқулай рақиб. Бўйдор боксчилар ҳамиша ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириб келган. Тим Цзюга ҳам ноқулайлик олиб келишини сезиб, кутиб тургандим. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Фундора билан ўз вақтида спарринг-машғулот ўтказганман. Унинг икки метрлик бўйи ҳамда узун қўллари рақибларини қийнаб қўяди. Ҳар қандай рақиб билан жанг қилмасин, шу икки омил, яъни бўй ва қўлининг узунлигини унга ёрдам берган. Бугунги Цзюга қарши кечган жангда ҳам шу нарса муҳим рол ўйнади", - деди Мадримов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг