UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

28 апр 14:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Канело - Бивол жангидан қандай натижа кутяпти?

Чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов Сауль Альварес - Дмитрий Бивол жанги ҳақида фикр билдирди.

Дунё бокс мухлислари кутаётган кунларга ҳам оз қолди. 7 май куни Канело - Бивол жанги бўлиб ўтади. Айни пайтда АҚШда жамоадоши Биволга спарринг шериклик қилаётган Исроил Мадримов мазкур тўқнашув ҳақида гапирди.

"Канело - Бивол жангини интизорлик билан кутяпмиз. Бу жамоамиз учун ҳам, мен учун ҳам жуда муҳим. Чунки Биволга спарринг шерик бўлдим. Дмитрийнинг ҳозирги спорт формаси аъло даражада. Агар жанг охиригача давом этса, Биволнинг имкониятлари ортади. 

Негаки, у оёқда анча яхши ҳаракат қилади, бир нуқтада ушлаш қийин. Бу Канелога қийинчилик туғдириши мумкин. Энди бу - бокс, олдиндан тахмин қилиш қийин, тўқнашув муддатидан олдин ҳам якунланиши мумкин. Сауль Альвареснинг қандай кучга эга эканлигини ҳаммамиз биламиз", - деди Мадримов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг