UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35«Ал Ҳилол» 175 миллион евролик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Барчаси «Евро»дан кейин ҳал бўлади 0 14:12Қозоғистонлик UFC жангчиси: "Менинг даражам - Топ-5" 0 13:41"Бостон" чемпионлик бўйича "Лейкерс"дан ўтиб кетди 0 13:20Дана Уайт Жон Жонс қачон октагонга қайтиши мумкинлигини айтди 0 12:58«Реал» 20 миллионга сотган футболчисини 100 миллион еврога қайтариши мумкин 0 12:35Пауло Коста: "Чимаев мендаги агрессияни қайтариш учун идеал вариант" 0 12:10Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанги бекор бўлганига муносабат билдирди 0 11:38NBA. "Бостон" 5-ўйинда "Даллас"ни мағлуб этди ва чемпионга айланди 0 11:14Евро-2024. Кечаги уч ўйиннинг "man of the match"лари аниқланди 0 10:53Бугун 5 нафар эркин курашчимиз БРИКС ўйинларининг финалида гиламга чиқади 0 10:32Rothesay Classic. Остапенко чемпионлигини ҳимоя қила олмади 0 10:11Жервонта Дэвис: "Ломаченконинг адабини берадиган пайт келди" 0 09:50Евро-2024. Бугун Португалиянинг юриши бошланади 0 09:29Хамзат Чимаев бекор бўлган жангига илк бор муносабат билдирди 0 09:08Terra Wortmann Open. Медведев муваффақиятли старт олди 0

19 июл 14:47
Янгиликлар

Бокс/ММА, Осиё ўйинлари

Исроил Мадримов: «Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори бўлиш мен учун кутилмаган янгилик бўлди»

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исроил Мадримовни Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори сифатида эълон қилди.

-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Исроил ушбу янгилик ўзи учун кутилмаган ҳушхабар бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

«Бу ҳақда мураббийим интернет орқали ушбу хабар ҳаволасини юборганидан сўнг билдим. Мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Жудаям хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Албатта, ҳар бир профессионал спортчи қаторида мен ҳам мамлакатим байроқдори бўлишни орзу қилардим, аммо кутмагандим. Чунки, бизда истеъдодли спортчилар етарли. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Қаттиқ тайёргарлик кўриб, Осиё ўйинлари чемпиони бўламан», – деди Исроил Мадримов Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаментига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 июл 12:40:47
Inomjon
биз сенга ишонамиз Исроил Худо Хохласа 7 олтин боксчилардан бошка спорт турларида хам фаол бўлсак Индонезияда кучли учлик ка кириб Рио даги кувончни совға килинг
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг