UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Уч таэквондочимиз ҳарбий ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0

26 мар 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Ўзбекистондаги жанг оқшоми ҳақида фикрларини билдирди

Барчамиз интизорлик билан кутаётган "Ҳумо Арена"даги бокс оқшомига саноқли кунлар қолмоқда.

Ушбу кечада рингга кўтариладиган боксчиларимиздан бири Исроил Мадримовнинг рақиби ҳам аниқ бўлиб улгурган. Унга кўра, ҳамюртимиз мазкур оқшомда конголик Эммани Каломбо (14-0, 14 КО)га қарши рингга чиқади. Мадримов бўлажак жанг ва рақиб ҳақида фикр билдирди.

"Узоқ кутилган бокс оқшоми... Ҳамма боскчилар ўз юртида, мухлислари қаршисида жанг қилишни орзу қилади. DAZN платформаси Ўзбекистонга биринчи марта йўл олмоқда. Бу жуда қувонарли ҳолат, бундан жуда ҳам хурсандмиз. Ин Шаа Аллоҳ, ҳаммамиз яхши жанг ўтказишга интиламиз. Машғулотларимиз аъло даражада ўтмоқда, икки-уч кунлик тайёргарлик қолди. Насиб бўлса, 28-29 март кунларида Тошкентга қайтамиз. Рақибим - Эммани Каломбонининг жанг қилиш услубини ўргандик. Машғулотларда асосан техник ҳамда жисмоний тайёргарликка кўпроқ урғу бердик. Чунки жангим 10 раундга мўлжалланган. Энди ҳаммасини рингда кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Бундай профессионал бокс кечаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Яқинларимиз, мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришади. Шундай экан, албатта бизда ҳаяжон бўлади. Ўзимизни қўлга олиб, хотиржамлик билан жанг қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Мадримов мухбиримиз билан суҳбатда. 

САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг