UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0

31 июл 11:58
Янгиликлар

Токио-2020

Исроил Мадримов: "Вакилларимиз рақибдан ташқари ҳакам билан ҳам жанг қилишига тўғри келмоқда"

Оlamsport.com сайти бугунги кунда проф рингда фаолият юритаётган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов билан боғланиб боксчиларимизнинг Олимпиададаги омадсиз юришлари ҳақидаги фикрларига қизиқди.

"Олимпиадани кузатяпмиз. Боксчиларимиз ҳам рақиб билан ҳам ҳакамлар билан жанг қилишига тўғри келмоқда. Лекин кўпроқ ҳакамлар билан курашишяпти. Биласиз, бизнинг жамоа фаворит. Билмадим энди, ҳакамлар қандай ҳисоблаяпти. Улар бизга қарши ишлаяпти. 

Миразизбек Мирзахалилов тўлиқ ютган жангда ғалабани рақибига бериб юборишди. Тушуниш жуда қийин. Барча чемпионатлар ғолиби жангни яққол устунлик билан ютаётганди, ғалаба 100 фоиз ҳамюртимизга берилиши лозим эди. Нима сабабдан рақибнинг қўли кўтарилганига тушунмадим. 

Билдик, ҳакамлар бизга қарши ишлаяпти. Буни Турсуной Раҳимованинг жангида ҳам кўрдим. Бундай вазиятлар менинг фаолиятимда ҳам кузатилган. Алам қиладигани, энг катта мусобақаларда шундай ҳолатларнинг бўлиши. 

Чунки, спортчи Олимпиада, Жаҳон чемпионати, Осиё ўйинларига узоқ йиллар давомида тайёргарлик кўради. Шунча меҳнат қилиб, энди мевасини ейман деганингизда сиздан ғалабани тортиб олишади. Албатта, бу аламли. Бундай вазиятда мен спортчиларимизга ачинаман",- деди Мадримов.

Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
19 авг 09:22:13
Аббос Бегматов
Миразиз Турсунойларни синдиргани аниқ қолганларни алимпия ўйинлар учун мос эмас лигини исботлади Боходир дан бошқаси
   
31 июл 17:40:15
Tomboy Bekorchi
Жаа унчаликмас, хакамлар Миразизни синдиришди холос. Колганлари шунчаки даражасига яраша
   
31 июл 13:31:09
Boks boks
Тугри 1-2та жангда шундой булиб туради узб хам булади бунахалар шунинг учун имкан борича хакимларга ич колдармаслик керак борингди беириб жанг килич керак
   
31 июл 13:16:49
WORKOUT
Madrimovga juda tanish holatda bu hakamlar bilan ko'p marta jang qilgan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг