UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0

23 май 18:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Хоразм спорт бошқармасида бўлди

Бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган хивалик Исроил Мадримовнинг ютуқлари мамлакатимиз бокс ихлосмандларини жуда қувонтирмоқда.

Айни дамда, у  ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби, қатор халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори, қолаверса, профессионал бокс оламининг WBA inter-continental камари эгаси ҳисобланади. 

Эндиликда, боксчимиз IBF ва WBA талқинлари бўйича жаҳон чемпиони Жейсон Росариога қарши жангга ҳозирлик кўрмоқда. Бунинг баробарида, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритиш иштиёқида мусобақаларга қизғин тайёрланяпти.

Исроил Мадримов карантин даврида уйида бўлиб турганди. Фурсатдан фойдаланиб, у бир неча кун аввал ўзининг биринчи тренери Баҳром Қурёзов билан Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига ташриф буюриб, у ерда бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Артик Палванов билан учрашди.

Ўзаро суҳбат чоғида профессионал боксчимиз уй шароитида тренерлари томонидан берилаётган махсус дастур асосида якка тартибда ўтказаётган машғулотлар жараёни, келгуси режалари ва мақсадлари ҳақида  сўзлаб берди. 

Ўз навбатида воҳа спорти раҳбари  таниқли боксчимизга келгусида ҳам ўзбек спорти  довруғини янада баланд кўтаришига тилак билдирди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг