UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 0 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

26 фев 22:09
Янгиликлар

Спорт курашлари

Истанбул рейтинг турнирининг учинчи куни эркин курашчиларимиз учун қандай ўтди?

Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳри йилнинг дастлабки рейтинг турнирига мезбонлик қилмоқда.

Афсуски, айни дақиқаларда давом этаётган мусобақанинг учинчи кунги баҳслари Ўзбекистон аёллар ва эркин кураш терма жамоаси учун омадсиз келди. Бироз аввал медаль учун сўнгги умидимиз Жасмина Иммаева ҳам рақибасига ютқазиб қўйди. 50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон чемпиони бронза медали учун баҳсда болгариялик Миглена Селишкага 0-6 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Бугун бошланган эркин кураш мусобақасида эса уч нафар вакилимиз медаллар учун баҳс олиб борди ва афсуски улар ҳам медаллар учун кураш босқичига етиб кела олишмади. Икки йиллик танаффусдан сўнг катта спортга қайтган Ҳасанбой Раҳимов 1/8 финалда германиялик Геннадий Чудиновичга 1-8 ҳисобида ютқазиб қўйди. 125 кг вазн тоифасидаги курашчимиз илк даврада қозоғистонлик Алишер Ергалидан 8-4 ҳисобида устун келганди. Ушбу вазндаги иккинчи вакилимиз Сардор Холматов эса туркиялик курашчидан 6-7 ҳисобида енгилди.   

Бугун шунингдек, 97 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Муҳаммадрасул Раҳимов ҳам мусобақада ўз имкониятини синаб кўрди. Аамалдаги Ўзбекистон чемпиони бўлган Муҳаммадрасул бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида қозоғистонлик Мамед Ибрагимовга 4-6 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг