25 июл 16:49
Янгиликлар
Истомин 100 минг долларлик Астана турнирида қатнашади
Соврин жамғармаси 100 минг долларни ташкил қилувчи ушбу “Челленжер” турнирида ҳамюртимиз иккинчи рақам остида таснифланган. Қуръа натижасига кўра Денис илк давра учрашувини Хитой Тайпейи вакили Ти Ченга қарши ўтказади.
Бу учрашув эртага ўтказилиши режалаштирилган. Россиялик Евгений Донской Астана “Челленжери”да биринчи рақам остида ҳаракат қилади. Ушбу турнирда яна бир ҳамюртимиз Санжар Файзиев ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади. Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Санжар илк босқичда хитойлик Же Лига қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, мусобақа ғолиби 14,400 доллар мукофот пули ҳамда роппа-роса 100 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи эса 8,480 доллар ҳамда 60 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўяди.
Фикрлар