26 ноя 12:52
Янгиликлар
Теннис
Истомин Астанадаги турнир яккалик ва жуфтлигида вице-чемпион бўлди
Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Челленжер” туркумидаги турнир ўз якунига етди.
Бугун Astana Challenger “Capital Cup” турнирининг яккалик баҳсларида финал учрашуви ўтказилди. Ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюртимиз Денис Истомин кортга чиқди.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси турнирда иккинчи рақам остида таснифланган эди. Унинг рақиби япониялик Йошихито Нишиока эса биринчи ракетка сифатида ҳаракат қилди.
Уч сет давом этган учрашувда Нишиока 6:4, тай-брекларда 6:7(4:7), 7:6(7:3) ҳисобида зафар қучди. Истомин худди жуфтликда бўлгани каби яккаликда ҳам Астана турнири вице-чемпиони бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар