UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Перейра Анкалаевга қарши реванш режасини очиқлади 0 15:25Махачев ва Маддалена ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум бўлди 0 15:02Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди 0 14:39Дана Уайт Двалишвили – Нурмагомедов реванши ҳақида гапирди 0 14:17Синнер фаолиятида илк бор "Катта дубулға" финалида ютқазди 0 13:53Илия Топурия Двалишвилининг О’Мэлли устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди 0 13:30Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган 0 13:09Жон Жонс фаолиятидаги энг оғир рақибини айтди 0 12:42ИНТЕРВЬЮ. Богдан Гусковда чемпионликкача нечта жанг қолди? 0 12:21Двалишвили кейинги рақибини айтди 0 12:00Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум 0 11:39Жонни Уокернинг укаси Уолтер дўсти Богдан Гусков иштирокидаги жангга тахмин билдирди 0 11:18Дана Уайт Жон Жонс ҳақида: "Агар у истеъфога чиқмоқчи бўлса, биз розимиз" 0 10:57UFC 316 жангчиларининг гонорарлари: Уч иштирокчи миллиондан кўп "лой" олган 0 10:36Испания — Португалия учрашувининг энг яхши ўйинчиси ким бўлди? 0

28 июл 12:20
Янгиликлар

Теннис

Истомин Астанадаги турнирда чорак финалга йўл олди

Ҳозиргина мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Қозоғистоннинг Астана шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳсларидаги иккинчи ғалабасини тантана қилди.

Соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу “Челленжер” турнирида ҳамюртимиз иккинчи рақам остида таснифланган. Ҳозиргина якунига етган иккинчи давра учрашувида Денис япониялик 30 ёшли Юя Кибини 7:6, 2:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.


Киби дунё рейтингида 361-ўринни эгаллаб турибди. Денис Истоминнинг чорак финалдаги рақиби Данил Медведев бўлади. Россиялик бу теннисчи дунё рейтингида 174-поғонадан жой олган.  

Маълумот учун, Денис илк давра учрашувида Хитой Тайпейи вакили Ти Ченни мағлубиятга учратганди. Ушбу турнирда иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Санжар Файзиев илк босқичда хитойлик Же Лига имкониятни бой берганди.

Мусобақа ғолиби 14,400 доллар мукофот пули ҳамда роппа-роса 100 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи эса 8,480 доллар ҳамда 60 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўяди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 июл 15:29:45
Feyajolk
agar turnirda g'alaba qozonsa ATP da ancha yuqorilab qoladi
   
28 июл 17:35:58
aszmuzb
Олға Денис
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг