29 окт 08:15
Янгиликлар
Теннис
Истомин Будапешт турниридаги иштирокини жароҳат сабаб якунлади
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Венгриянинг Будапешт шаҳрида давом этаётган турнирнинг чорак финалида юришини тўхтатди.
“Челленжер” туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 64 минг еврони ташкил қилади. Кеча ҳамюртимиз чорак финал учрашувида Стив Дарсига қарши кортга чиқди.
Бельгиялик бу ракетка устаси дунё рейтингида 115-ўринни эгаллаб турибди. Истомин эса 144-поғонадан жой олган. Теннисчимиз биринчи сетдан сўнг баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Илк сетда Стив 6:2 ҳисобида зафар қучганди.
Бунга ҳамюртимизнинг оёғидаги жароҳати сабаб бўлди. Айнан шу жароҳат сабабли у икки ҳафта аввал “Тошкент Челленжери” финалида ҳам мағлубиятга учраган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар