UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Волкановски Топуриянинг кучсиз томонини айтди 0 18:39"Адолатли бўлиш керак". Сехудо UFC’ни Царукян - Топурия жангини ташкил қилишга чақирди 0 18:17"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи 0 17:51"У даъвогар бўлишга арзийди". Волкановски кимни кейинги рақиб сифатида кўришини айтди 0 17:25Топурия қайси спортчига ўхшашни исташини айтди. Бу Роналду эмас 0 17:01Ислам Махачев фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:39Файзуллаев бўйича "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи 0 16:17Менежер Топуриянинг кейинги рақибини очиқлади. Бу Пимблетт эмас 0 15:53Царукян: "Топурия Оливейрани нокаут қилишини олдиндан билган" 0 15:28Эдди Хирн Жошуанинг қачон рингга қайтишини айтди 0 15:07Расман: Достон Бозоров чемпионлик камарини вакант қолдирди. Титулнинг янги эгаси Тошкентда аниқланади (ПОСТЕР) 1 15:03Футбол. Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади 0 14:41WBA танқидлар ортидан Жейк Полни рейтингдан чиқариб юбориши мумкин 0 14:20"Мен кутишни хоҳламайман". Ислам Махачев навбатдаги жанги борасида фикр билдирди 0 13:59Қозоғистон ўз мезбонлигидаги Жаҳон кубогидан кейин медаллар жамғариш рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди, биз ҳамон пешқадаммиз! 0

26 окт 21:10
Янгиликлар

Теннис

Истомин Будапештдаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Венгриянинг Будапешт шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини бошлади.

“Челленжер” туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 64 минг еврони ташкил қилади. Бундан бир неча дақиқа аввал ҳамюртимиз илк даврада Даниэль Брандсга қарши кортга чиқди.

Таққослаш учун, германиялик бу ракетка устаси дунё рейтингида 148, Истомин эса 144-поғонадан жой олганди. Икки сет давом этган учрашувда теннисчимиз рақибини ортиқча қийинчиликсиз 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур турнир ғолиби 9 200 евро мукофот пули ҳамда 100 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи 5 400 евро ҳамда 60 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўяди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг