UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

18 июн 13:18
Янгиликлар

Теннис

Истомин чемпионлик ҳимоясини Жумхурга қарши баҳс билан бошлайди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Англиянинг Ноттингем шаҳрида старт олган турнирда иштирок этади.

Ҳамюртимиз ўтган йили Aegon Open Nottingham турнирида бош мукофотни қўлга киритган эди. Демак, у ўз унвонини ҳимоя қилиш учун баҳсларга киришади.

Қуръа натижасига кўра, Истомин илк даврада Босния ва Герцеговиния вакили Дамир Жумхурга қарши кортга чиқади. Агар Денис Жумхурни мағлуб эта олса, иккинчи даврада Васек Поспишил билан тўқнаш келади. Канадалик бу теннисчи турнирда 11-рақам остида таснифланган бўлиб, ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлайди.

Ноттингем турнирининг мукофот жамғармаси 704,805 минг еврони ташкил қилади. Ғолиб теннисчи 86,850 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи 49,430 евро ҳамда 150 рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Биринчи даврада иштирок этган барча теннисчилар эса 3,620 еврога эга бўлишади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 июн 11:57:58
G'ayratjon
Istomindan g'alaba kutamiz.
   
18 июн 21:18:43
Husniddin Mirzaliyev
Omad yor bo'lsin chempion!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг