UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Энтони Жошуа, шубҳасиз, жаҳон боксидаги энг катта юлдуз" - Эдди Хирн 0 19:23​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади 0 19:02Царукян — Топурия ҳақида: "Жанг қила олмайман дейсан, лекин бундай гапларга вақт топасан. Сен масхарабозсан" 0 18:41"Агар Кроуфорд ҳақиқатан ҳам якунлаган бўлса, мен энди уни энг зўри деб ҳисоблайман" - Рой Жонс ким энг зўр боксчи эканлиги ҳақида гапирди 0 18:20"Царукян, шубҳасиз, Топурия учун муаммо яратади" - собиқ чемпион 0 17:59“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради 0 17:38"Кимдир ростдан ҳам Жейк ғалаба қозонади деб ўйлаганмиди?" - Кормье Жошуа - Пол жанги ҳақида 0 17:17Илия Топурия: "Махачев билан жангимни ҳамма кўрмоқчи. Лекин Ислам..." 0 16:56MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди 0 16:35Аббосбек Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча" 0 16:14Бугун Бухорода ATFC ва Brave CF қўшма ММА турнири ўтказилади 0 15:53Разамбек Жамалов Рамзан Кадировнинг ўғли томонидан тақдирланди (ФОТО) 0 15:32Нурсултон билан жанги амалга ошмай қолган енгилмас "Гладиатор" UFC ростеридан чиқарилди 0 15:11ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширмоқчи 0 14:50"Qatar Weightlifting Cup". Нигора Абдуллаева терма жамоамизга 3 та медаль тақдим этди + ФОТО 0

09 окт 10:45
Янгиликлар

Теннис

Истомин чемпионлик ҳимоясини Тошкентда туғилган франциялик теннисчига қарши бошлайди

Эртага пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида анъанавий “Тошкент Челленжер” мусобақасининг асосий тўр баҳслари бошланади.

Соврин жамғармаси 125 минг долларни ташкил қилувчи ушбу турнирда дунёнинг 20дан зиёд давлатидан кўзга кўринган теннисчилар иштирок этади. Чехиялик Иржи Весели турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида эътироф этилган.

Шунингдек, франциялик Жереме Шарди, ливатлик Рикардас Беранкис, россиялик Евгений Донской каби теннисчиларнинг пойтахтимизга ташриф буюриши мусобақанинг қизиқарли кечишини таъминлаши аниқ.


Қуръа натижасига кўра, теннисчиларимизнинг асосий тўр илк даврасидаги рақиблари номи маълум бўлди. Унга кўра, мусобақанинг амалдаги ғолиби Денис Истомин биринчи даврада Глеб Сахаровга қарши кортга чиқади. Тошкент шаҳрида туғилган Сахаров айни пайтда Франция шарафини ҳимоя қиляти. Глеб дунё рейтингида 273-поғонадан жой олган.

Қолган теннисчиларимизга тўхталадиган бўлсак, истеъдодли Жўрабек Каримов Босния ва Герцеговиния вакили Мирза Басичга, Ҳумоюн Султонов ўтган йилги финалчи, словакиялик Лукаш Лацкога, Санжар Файзиев россиялик Евгений Донскойга, Шониғмат Шофайзиев эса Янник Мертенс билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.

Эътиборлиси, ўтган йилги турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бош мукофотни қўлга киритган эди. У ҳал қилувчи финал учрашувида словакиялик Лукаш Лацкони 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг