UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

14 фев 09:07
Янгиликлар

Теннис

Истомин Delray Beach ATP 250 турнири асосий тўрига чиқди

АҚШнинг Делрей-Бич шаҳрида теннис бўйича ATP турнири давом этмоқда.

Кеча оқшом мусобақанинг саралаш баҳслари якунланиб, асосий тўрга йўлланма олган барча теннисчилар номи маълум бўлди. Улар орасида ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам бор. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси "Delray Beach ATP 250" турнирининг саралаш босқичи ярим финалида рейтингда ўзидан 114 поғона юқорида бораётган авcтриялик Юрий Родионовни 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Кеча теннисчимиз саралашнинг финал учрашувида эквадорлик Эмилио Гомесга қарши баҳс олиб борди ва 7/6(7), 6/2 ҳисобида зафар қучди. Гомес ATP рейтингида 149, Истомин эса 267-ўринни эгаллаб турибди. 

Денис Истоминни асосий тўрнинг илк даврасида жиддий рақиб кутиб турибди. Вакилимиз дунёнинг 118-ракеткаси, америкалик Сэм Куэррига қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан эртага соат 20:00да бошланиши режалаштирилган. Теннисчилар ўзаро 4 маротаба тўқнаш келишган. Ҳозирча ҳисоб - 2:2!

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 фев 12:01:11
Mirjalol94
Sem kerri jiddiy raqib haqiqatdan omad denis
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг