24 ноя 09:55
Янгиликлар
Теннис
Истомин жуфтликлар мусобақасида ярим финалга чиқди
Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Челленжер” туркумидаги турнир ўзининг қизғин палласига кирди.
Astana Challenger “Capital Cup” турнирининг жуфтликлар баҳсида худди яккаликда бўлгани каби ҳамюртимиз Денис Истомин муваффақиятли одимламоқда.
Россиялик Михаил Елгин билан тандем хосил қилган мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Истомин ва Елгин чорак финалда япониялик Юуя Киби ҳамда кореялик Сун-Ву Квонни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Бугун улар финал чиптаси учун Хитой Тайпейи вакили Ти Чен ва хорватиялик Анте Павичга қарши кортга чиқишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар