UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогини 9 та медаль билан якунлашди 0 18:15Шаҳрам Ғиёсов Кроуфорд - Альварес жангига муносабат билдирди 0 17:54"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди 0 17:33Ўзбекистонлик шинкиокушинкай каратэчилар Марказий Осиёда биринчи бўлишди 0 17:12Канело — Кроуфорд жанги учун салкам 200 000 долларлик камар қўйилади 0 16:51Дана Уайт нима учун Махачев - Маддалена жанги эълон қилинмаётганига изоҳ берди 0 16:30"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди 0 16:09Том Аспиналл чемпион мақомидаги илк "вызов"ни қабул қилиб олди 0 15:48Қозоғистонлик ҳафта "шов-шув"чиси Галле турнири финалида 0 15:27Теренс Кроуфорд: "Мадримовни ютганман, бу аниқ!" 0 15:06"Реал" мухлислари учун хушхабар 0 14:45UzChess Cup. Барча гуруҳларда пешқадамга айландик. Тўртинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг 0 14:24Эдди Хирн: "Аҳмадалиев билан жанг қилишга рози бўлгани учун Иноуэни ҳурмат қиламан, чунки..." 0 14:03Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради, қизнинг жавоби маълум (ВИДЕО) 0 13:42ЎФФ Ижроия қўмитаси: Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади 0

21 ноя 10:30
Янгиликлар

Теннис

Истомин, Каримов, Исмоилов, Файзиев “Астана Челленжер”ида

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Челленжер” туркумидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди.

Astana Challenger “Capital Cup” турнирининг асосий тўр баҳсларида бир йўла тўрт нафар теннисчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ушбу мусобақада иккинчи рақам остида ҳаракат қилади.

Ҳамюртимиз эртага илк давра учрашувида чехиялик Робин Штанекка қарши кортга чиқади. Истомин жуфтлик баҳсларида россиялик Михаил Елгин билан тандем ҳосил қилган.


Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов асосий тўр баҳсларига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган бўлиб, биринчи босқичда германиялик Даниэль Масурга қарши баҳс олиб боради.

Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга йўлланма олган Темур Исмоилов қозоғистонлик Тимур Хабибулинни синовдан ўтказади. Терма жамоамиз аъзоси Санжар Файзиев эса ҳиндистонлик Саси Кумар Мукунд билан тўқнаш келади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг