27 сен 08:45
Янгиликлар
Теннис
Истомин Орлеансдаги турнирнинг илк даврасидаёқ мағлуб бўлди
Франциянинг Орлеанс шаҳрида “Челленжер” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 106,500 еврони ташкил қилувчи турнирни ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этди. Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди.
Германиялик Даниэл Брандсга қарши кортга чиққан теннисчимиз рақибига 2:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар