21 июн 18:31
Янгиликлар
Теннис
Истомин ўтган йили чемпион бўлган турнирида ютқазиб қўйди
Қуръа натижасига кўра, Истомин илк даврада Босния ва Герцеговиния вакили Дамир Жумхурга қарши кортга чиқди.
Теннисчимиз илк даврадаёқ уч сет якунига кўра рақибига 6:1, 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Ноттингем турнирининг мукофот жамғармаси 704,805 минг еврони ташкил
қилади. Ғолиб теннисчи 86,850 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг
очкосига эга бўлади. Финалчи 49,430 евро ҳамда 150 рейтинг очкосини ўз
ҳисобига ёзиб қўяди. Биринчи даврада иштирок этган барча теннисчилар эса
3,620 еврога эга бўлишади.
Демак, Истомин мағлубиятга учраган бўлсада ўз ғазнасини 3,620 еврога бойитиб олди.
Маълумот учун, Истомин дунё рейтингида 65, Жумхур эса 90-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар