UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

25 июл 08:01
Янгиликлар

Теннис

Истомин Сеговиядаги турнирда муваффақиятли старт олди

Испаниянинг Сеговия шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир ўтказиляпти.

Мукофот жамғармаси 67,960 еврони ташкил этувчи Segovia Challenger турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Теннисчимиз ўз иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади. 

Истомин саралашнинг 1/2 финалида бразилиялик Уилсон Лейтега қарши кортга чиқди. Икки соату 52 дақиқа давом этган мураккаб учрашувда Денис рақибини 5/7, 7/5, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Истомин 15 та, Лейте эса 1 та эйс зарбасини ижро этган. 

Таққослаш учун, ҳамюртимиз ATP рейтингида 449, Уилсон эса 499-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Денис асосий тўрга йўлланма берувчи саралашнинг финал учрашувида германиялик Элмар Эюповичга қарши кортга чиқади. 

Рейтингнинг 386-поғонасини банд этган олмон теннисчиси ярим финалда бразилиялик Томас Белуччини 6/7(8), 7/6(5), 7/6(5) ҳисобида енгди. Денис Истомин - Элмар Эюпович учрашуви бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг