23 янв 10:55
Янгиликлар
Истомин ва Димитров ўзаро неча бор тўқнаш келишган?
Австралия Очиқ чемпионатида катта шов-шув кўтарган ҳамюртимиз Денис Истомин бугун нимчорак финал учрашувида кортга чиқади. Теннисчимиз чорак финал йўлланмаси учун Григор Димитров билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.
Шу кунгача бу икки теннисчи фақат бир маротаба тўқнаш келишган экан. 2014 йилнинг 6 октябрь куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган нуфузли турнирда Димитров 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Болгариялик теннис юлдузи дунё рейтингида 15-ўринни эгаллаб турибди. Истомин эса 117-поғонадан жой олган. Истомин - Димитров учрашуви бизнинг вақт билан соат 11.00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Australian Open турнирининг илк даврасида хорватиялик Иван Додиг, дунёнинг иккинчи ракеткаси, мусобақанинг амалдаги ғолиби сербиялик Новак Жокович ҳамда 31-ракетка испаниялик Пабло Каррено Бустани мағлуб этган эди.
Фикрлар