UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

13 июл 08:17
Янгиликлар

Гандбол

Италиядаги мусобақада қатнашган гандболчиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабар берганимиздек, ёш гандболчиларимиз Италиянинг Терамо шаҳрида 46-халқаро «Interamnia» жаҳон кубогида иштирок этиб, мусобақа ғолибига айланишганди.

Кеча мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон гандбол федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, спортчиларимиз мусобақа давомида «Ланестер» (Франция), «Грунвальд» (Польша), «Вирум Соргенфри» (Дания), «Моунтада» (Марокаш), «Козанис» (Греция) каби жамоаларни, финалда эса Швейцариянинг «Шеноис Женева» жамоасини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгалладилар.

Қайд этиб ўтиш лозимки, бундай мусобақалар гандболчиларимизнинг олдинда турган баҳслар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажаради. Зеро, бугунги кунда юртимизда спортнинг жамоавий турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг