UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0

13 янв 14:03
Янгиликлар

Теннис

ITF ва Жерар Пикенинг компанияси «Дэвис Кубоги»ни ўтказиш бўйича шартномани бекор қилди

Теглар :  Дэвис Кубоги
Халқаро теннис федерацияси (ITF) ва испаниялик футболчи Жерар Пикенинг Kosmos компанияси "Дэвис Кубоги"ни ўтказиш бўйича шартномани бекор қилди.

Бу ҳақда Франциянинг 2Playbook нашри манбага таяниб хабар бермоқда.

Kosmos ва ITF молиявий келишмовчиликлар туфайли ҳамкорликни тўхтатди. Манбага кўра, Пикенинг компанияси ҳар бир "Дэвис Кубоги" учун пул тўлашга мажбур бўлиб, бу нақд 40 миллион еврони ташкил этиши керак эди. Бироқ, пандемия даврида шартлар қайта кўриб чиқилди.

Kosmos 10 ва 19 миллион евро миқдоридаги тўловни амалга оширди. Халқаро теннис федерацияси 2023 йилга келиб тўловлар аввалги ҳажмига қайтишига умид қилган, аммо бу амалга ошмади. Томонлар муросага кела олишмади ва шартномани бекор қилишди.

«ITF Kosmos билан "Девис Кубоги" ҳамкорлиги якунланганини тасдиқлайди. Шунга қарамай, бу йилги барча режалаштирилган мусобақалар ўтказилади ва финал 2023 йилнинг ноябрь ойида Малагада бўлиб ўтади. ITF 2018 йилда даромадли келишувга эришганди, натижада "Дэвис Кубоги"га кириш, мукофот пули ва турнирга қизиқиш ортди ҳамда спортимиз ўсишини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди.

Биз энди бор эътиборимизни яна бир турнирга қуръа ташлаш маросимини ўтказиш ва спортнинг энг йирик йиллик халқаро мусобақасига қизиқишни оширишга қаратмоқдамиз», — дейилади TF баёнотида.

Эслатиб щтамиз, Канада жамоаси 2022 йилги "Дэвис Кубоги" ғолиби бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг