UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

17 мар 07:43
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

IV ёзги Осиё ўйинларига селекция ишлари олиб борилмоқда

Хабарингиз бор, 2025 йилги ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Мамлакатимиз ўз тарихида илк маротаба мана шундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.



Давлатимиз раҳбари 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида ушбу спорт анжуманини юқори савияда ўтказиш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтгандилар.

Мазкур топшириқлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида барча ҳудудларга амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Жиззах вилоятида ҳам иқтидорли ёшларни саралаб олиш (селекция) ишларини олиб бориш мақсадида мусобақалар ташкил этиш режалаштирилган.

Бундай ишларни амалдаги кўриниши сифатида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманини кўрсатиш мумкин. Куни кеча туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, «Ёшлик» жисмоний тарбия ҳудудий бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 2025 йилги ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларини олиб боришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда 2008-2009 йилларда туғилган спортчи-ўқувчилар ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол, қўл тўпи, футбол, стол тенниси, бадминтон, кураш, дзюдо, эркин кураш, бокс, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, таэквондо ва енгил атлетика турлари бўйича туман биринчилиги мусобақасини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди ва жорий йилнинг март ойида тасдиқланган Низом асосида мусобақаларни ўтказишга келишилди. Ҳозирда мусобақалар ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг