UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

03 ноя 18:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

IWF Президенти: Ўзбекистон оғир атлетика бўйича нафақат Осиёда, балки жаҳонда энг қудратли давлатлардан бири

Теглар :  Оғир атлетика
Чехия пойтахти Прагада Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг XXII Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Унда Ассоциацияга аъзо барча – 206 та Миллий олимпия қўмиталари вакиллари, Халқаро ва қитъа Олимпия қўмиталари раҳбарлари, Бутунжаҳон спорт федерациялар ва Ассоциациялар мутасаддилари иштирок этишмоқда. Мамлакатимиз номидан Миллий олимпия қўмиталари Ассоциаццияси (МОҚА) Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов қатнашмоқда.

Чехияга сафари давомида Ойбек Омилович бир қатор Халқаро спорт ташкилотлари, федерация ва Ассоциациялар раҳбарлари билан учрашиши хақида хабар бериб ўтгандик. Режадаги ана шу учрашувлардан бири бугун Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Президенти Томаш Айян билан бўлиб ўтди. Маълумки, сўнгги йилларда ўзбек оғир атлетика мактаби сезиларли даражада юксалишга эришди. Ойбек Касимов билан суҳбатда айнан шу ҳусусда фикр билдирар экан, Халқаро оғир атлетика федерацияси раҳбари Руслан Нурудиновнинг Рио Олимпиадасидаги зафарли юриши тасодиф эмаслиги, бунинг учун Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, мураббийлар штаби ва албатта спортчининг ўзи оғир ва машаққатли йўл босиб ўтишганлигига алоҳида урғу берди.

Ўзбек оғир атлетикасининг бугунги кундаги тараққиётига юқори баҳо берган Томаш Айян 2018 йилда бир йўла иккита нуфузли мусобақа мезбонлиги бежизга Ўзбекистонга ишониб топширилмаганини таъкидлаб ўтди. Келаси йилнинг 20-30 апрель кунлари ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати ва 3-14 июль кунлари бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати айнан мамлакатимизда ташкил этилади. Ҳозирда Осиё чемпионатини юртимиз сайёхлик салохиятини янада ривожлантириш мақсадида Урганч шаҳрида ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Жаҳон чемпионати эса пойтахтимиз Тошкентда бўлиб ўтади. Бугунги учрашув давомида ана шу иккита нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш, ташкилий ишларни ўз вақтида бажариш, мусобақа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш маслаларида фикр алмашилди. Ўз навбватида Ойбек Касимовнинг таклифига биноан Томаш Айян ана шу мусобақалар давомида Тошкентга ташриф буюришини айтиб ўтди.


Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
03 ноя 18:06:13
Халоллик тарафдори
Ойбек Касимовми ёки Айбек Касимов тўғри ёзинглар ҳар ҳолда Ўзбекмиз,шу инсонни исмини соф Ўзбекча қилиб Ойбек Қосимов деб ёзинглар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг