UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0

20 май 17:36
Янгиликлар

Дзюдо

Ихтисослаштирилган дзюдо залларининг фаолияти такомиллаштирилади

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ихтисослаштирилган дзюдо залларининг фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида вилоятларда фойдаланишга топширилган ихтисослаштирилган дзюдо залларининг бугунги фаолиятини мониторинг қилиш, иш фаолиятини янада такомиллаштириш, у ерга имкон қадар кўпроқ болаларни қамраб олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

ZOOM платформасида ўтган йиғилишга Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов бошчилик қилди. Унда Федерациянинг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари, ихтисослаштирилган дзюдо залларига масъуллар иштирок этишди. 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Халқ таълими вазирлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотчилар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ихтисослаштирилган дзюдо заллари қуриб, фойдаланишга топширмоқда. Бу залларнинг аксариятида бугунги кунда болажонлар дзюдо сир-асрорларини ўрганишяпти. Йил сўнггига қадар қолган дзюдо залларининг ҳам ёшлар ихтиёрига топширилиши режалаштирилган. 

Йиғилишда сўз олган Зафар Қаҳрамонов ихтисослаштирилган дзюдо залларида шуғулланаётган ёшлар сонини максимал даражада кўпайтириш, уларнинг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш мақсадида дзюдо юлдузлари иштирокида маҳорат сабоқларини ташкил этиш, кўпроқ ички мусобақаларни ўтказиш, машғулотларга малакали мураббийларни жалб қилиш кераклигини урғулади.

"Бу дзюдо заллари хўжакўрсинга қурилаётгани йўқ. Катта маблағ сарфланяпти. Давлатимиз томонидан шунча эътибор қилинмоқда. Энди бу имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиш шарт. Ихтисослаштирилган дзюдо залларида аёл мураббийларимиз ҳам ишлаши лозим. Ҳар ой залларнинг фаолиятини мониторинг қилиб борамиз", - деди З.Қаҳрамонов. 

Йиғилиш сўнггида ўз имкониятидан паст даражада ишлаётган дзюдо заллари масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг