UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

13 ноя 19:22
Янгиликлар

Бокс/ММА, Фотогалерея

Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда WBC ташкилотининг 61-конвенциясида жам бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиз Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг 61-конвенциясига мезбонлик қилмоқда.

Бугун кураи заминимизнинг юздан зиёд давлати вакиллари, дунёга машҳур боксчилар, таниқли промоутерлар, бир сўз билан айтганда жаҳон профессионал бокс оммаси қатнашаётган Конвенциянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ачилбой Раматов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда мамлакат профессионал бокс федерацияси васийлик кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов, федерация раисининг биринчи ўринбосари Ғофур Раҳимов, WBC президенти Маурисио Сулейман ва бошқа расмийлар иштирок этди. 

Ачилбай Раматов тадбир аввалида сўз олиб, мамлакатимизда Президентимиз томонидан соғлом турмуш тарзи, хусусан, спортга қаратилаётган улкан эътибор хусусида тўхталди. Боксчиларимизнинг халқаро майдонда қайд этаётган ютуқларини алоҳида эътироф этди ва тадбирни расман очиқ деб эълон қилди. 

Ўз ўрнида, Маурисио Сулейман мамлакатимиз ушбу йирик спорт тадбирига юқори савияда ҳозирлик кўргани, профессионал боксчиларимизнинг жаҳон рингларида айтишга арзигулик ғалабаларга эришаётгани ҳақида гапирди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ишлар сарҳисобига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Шунингдек, WBC тарихига оид ҳужжатли фильм кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Ғофур Раҳимов WBC олий ижроия қўмитаси аъзолигига қабул қилинди.  

Тадбирда WBC президенти А.Раматов ва Ғ.Раҳимовга узоқ йиллик ҳамкорлик ҳамда мазкур конвенцияни юқори савияда ташкил этишдаги ёрдами учун ташкилотнинг эсдалик совғаларини тақдим қилди. Шунингдек, ўзбек бокси юлдузларига ҳам махсус медаллар топширилди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг