UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0

05 ноя 18:20
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати. Аббос Раҳмоновда аламли мағлубият, Бегижонда ҳам

Сербия пойтахти Белград шаҳрида давом этаётган ёшлар (U 23) ўртасидаги жаҳон чемпионатида эркин кураш мусобақаси давом этмоқда.

65 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аббос Раҳмонов нимчорак финал беллашувида россиялик Ибрагим Абдураҳмановга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган баҳсда 7-7 ҳисоби қайд этилди ва россиялик курашчи чорак финалга йўл олди. Раҳмонов 4-7 ҳисобида ютқаза туриб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлган эди. Жуда аламли мағлубият бўлди. Аббоснинг рақиби финалга чиқса, бронза учун имконият сақланиб қолади.     

Шунингдек, 70 кг вазндаги курашчимиз Бегижон Қўлдошев ҳам 1/8 финалда мағлубият аламини тотиб кўрди. У арманистонлик Вазген Теванянга 2-11 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалроқ, Отабек Саломов ва Арслон Раҳимов ҳам рақибларига ютқазиб қўйишганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг