UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин 0 18:40Мозес Итаума Диллиан Уайт билан жанг ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 18:07Боб Арум: "Кўпчилик у Иноуэни мағлуб этишига ишоняпти" 0 17:38Жаҳонгир Жумаев ва Суҳроббек Атажанов UAE Warriors 60 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 17:03ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди? 0 16:32Рамазон Темиров Таиландда Холмурод Нурматов билан бирга шуғулланяпти (ФОТО) 0 15:58Боб Арум: "Ломаченконинг муаммолари бор" 0 15:27UFC 316 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 14:53Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради 0 14:27“Eindhoven Cup”. Бугун боксчиларимиз финал чиптаси учун рингга кўтарилишади 0 13:57Tashkent W15 турнирида финалчилар аниқланди 0 13:29UFC 316 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 13:04Неймар коронавирус юқтириб олди 0 12:36Икки Олимпиада чемпионимиз "Эйндховен кубоги"да иккинчи жангларини ўтказишди 0 12:11Дзюдо бўйича ўсмирлар терма жамоамиз Сочи ва Горига жўнаб кетди 0

25 окт 07:40
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Афруза яна ғалаба қозонди, Жавоҳир ҳам

Грузиянинг Батуми шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этяпти.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада ўз имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов ниҳоят 6-турда ғалаба қозонди. Қора доналарда ҳаракат қилган ҳамюртимиз ЖАР вакили Лехан Конингни таслим этди.

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров оқ доналарда ўйнашига қарамай, беларуслик Силич Яхорни енга олмади. Баҳс дуранг натижа билан якунланди.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров эса аксинча ғалабага эришди. У қора доналарда ўйнаб, канадалик Хуанг Кьюни мағлубиятга учратди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова бешинчи ғалабасини қўлга киритди. У оқ доналарда ҳиндистонлик Роут Яшидадан устун келди. Юлия Хегай қирғизистонлик Азалия Мирланкизи билан муросага келди. Мафтуна Бобомуродова эса россиялик Эмилия Завиваевага ютқазиб қўйди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг