UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт 0 18:41Топурия Арман Царукян манзилига "тош отди": "У ички кийимини алмаштирсин!" 0 18:22IBA Халоков - Шумков жанги бўйича якуний қарорни маълум қилди 0 18:20"Бу унга чўққида қолиш имконини берди" — Собиқ UFC чемпиони Хабибнинг устунлиги сирини айтди 0 17:59WTA рейтинги янгиланди. Олти нафар теннис маликамиз юқорилади, "легионерлар" ўз ўрнида! 0 17:38Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади? 0 17:17Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди 0 16:56Муин Гафуровнинг UFC'даги кейинги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 0 16:35ATP рейтинги янгиланди. Топ-10 ўзгаришсиз. Теннисчиларимизда нима гап? 0 16:14Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди 0 15:53Илия Топурия: "Мен Маддалена эмасман. Махачевни ўнг қўлим билан урсам, уйқуга кетади" 0 15:32Global Chess League. 1 000 000 АҚШ доллари учун кечаётган турнирда Синдаровнинг натижаси қандай бўляпти? 0 15:11Алжамейн Стерлинг уч рақиб, жумладан, Мовсар Евлоевни ҳам жангга чорлади 0 14:50Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин 0 14:29Икки ҳамюртимиз World Boxing ташкилотида йилнинг энг яхши эркак боксчиси бўлиш учун номзодга айланди 0

22 окт 08:30
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Афрузада кетма-кет учинчи ғалаба, Синдоров ҳам ютди

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу галги жаҳон чемпионати 8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этиляпти.

Дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этаётган мусобақада ҳамюртларимиз – ака-ука жаҳон чемпионлари Исломбек ва Жавоҳир Синдаров, Осиё чемпиони Ҳумоюн Бекмуродов, қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай ва Афруза Ҳамдамовалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 3-турда қора доналарда озарбойжонлик Ҳожи-Али Гафаровга қарши бахс олиб борди ва дурангга эришди.


Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров қора доналарда ўйнашига қарамай, чехиялик Степан Хрбекни мағлуб этди.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров эса 3-турда ҳиндистонлик Мохан Кушагра билан муросага келди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова барчани ҳайратлантиришда давом этяпти. Афруза кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. У рейтингда ўзидан юқорида турган руминиялик Александра Марияни таслим этди.

Юлия Хегай мўғулистонлик Эрдене Бат Ганди билан дурангга эришди. Мафтуна Бобомуродова эса польшалик Магдалена Пашикага ютқазиб қўйди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг