UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Бу қизиқ! Ўзбекистон делегациясининг Милан ва Кортинадаги қишки Олимпия ўйинлари учун йўлланмалари нечтага етди? 0 13:26Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда 0 13:05Нурсултон Рўзибоевнинг шогирди Россияда чемпион бўлди + ФОТО 0 12:44Жаҳон чемпионати совриндорлари Тошкентда тантанали кутиб олинди + ФОТО 0 12:23Энтони Жошуа: "Жейк Пол билан жанг учун танқидга лойиқман" 0 12:02Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик" 0 11:41Расман! Бо Никал ва Йоэл Ромеро RAF чемпионлик камари учун жанг қилади 0 11:20Россия Давлат думаси депутати: "Ўзбекистон уни шунчаки сотиб олиши мумкин эди" 0 10:59"Бу жасорат!" — Трамп Жейк Пол - Жошуа жанги ҳақида гапирди 0 10:38Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи 0 10:17Рой Жонс айни дамда дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 09:56Илия Топурия: "Хабибнинг кўз ўнгида Махачевни ютишни жуда хоҳлайман. Улар такаббур ва манман!" 0 09:35Лёрнер Тьен Ёшлар ATP Якуний турнири ғолиби! 0 09:14"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан ҳавотирда 0 08:53Кейн Веласкес озодликка чиқиши мумкин 0

24 окт 09:05
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Афрузанинг илк мағлубияти, Синдоровда ҳам

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этяпти.

Улар орасида ҳамюртларимиз – ака-ука жаҳон чемпионлари Исломбек ва Жавоҳир Синдаров, Осиё чемпиони Ҳумоюн Бекмуродов, қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай ва Афруза Ҳамдамовалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 5-турда қора доналарда ҳаракат қилиб, грузиялик Жорж Кларксонга имкониятни бой бериб қўйди.

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров қора доналарда америкалик Нико Часинга ютқазди. Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров эса бу турда эронлик Эйлиа Зомороддиан билан муросага келди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова кетма-кет тўртта ғалабадан сўнг илк мағлубиятни қарши олди. Афруза қора доналарда ўйнаб, БАА вакиласи Эсса Роудага ютқазди.

Юлия Хегай вьетнамлик Тан Буи Вега имкониятни бой берди. Мафтуна Бобомуродова эса ўзбекистонлик шахматчиларнинг 5-турдаги ягона ғалабасини қўлга киритди. У россиялик Галина Михеевани таслим этди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг