UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0

21 окт 09:50
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Биргина Афрузада ғалаба, Жавоҳирда мағлубият

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу галги жаҳон чемпионати 8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этиляпти. Дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этаётган мусобақада ҳамюртларимиз – ака-ука жаҳон чемпионлари Исломбек ва Жавоҳир Синдаров, Осиё чемпиони Ҳумоюн Бекмуродов, қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Юлия Хегай ва Афруза Ҳамдамовалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов канадалик Кевин Жонгга ютқазиб қўйди.  

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров оқ доналарда ўйнашига қарамай, озарбайжонлик Сулейман Сулейманли билан дуранг ўйнади.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров 2-турда кутилмаганда АҚШ вакили Айдин Тургутга ютқазиб қўйди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У рейтингда ўзидан юқорида турган россиялик Глафира Кулишни таслим этди. Юлия Хегай туркиялик Сила Каглар, Мафтуна Бобомуродова эса америкалик Рошел Ву билан муросага келди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг