UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

04 авг 07:48
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати. Эркин курашчимизда бронза, бугун олтин учун имконият бор

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Кеча кун давомида юнон-рим кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.

Эътиборлиси, ушбу кун дастурида терма жамоамиз вакили Аброр Атабаев -55 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз ярим финалда мусобақанинг бўлажак ғолиби озарбайжонлик Ниҳат Маммадалига имкониятни бой бериб қўйган эди. Бронза медали учун курашда эса туркиялик Сейитчан Бейтекиндан устун келди.

Бугун ўтказилган сўнгги саралаш беллашувлари якунига кўра Асад Баҳромов (-49 кг.) финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг олтин медаль учун курашдаги рақиби қозоғистонлик Саматбек Изимгали бўлади. Шунингдек, эртага Амирбек Султонов (-60 кг.) бронза медали учун ўтиш беллашувида иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг