UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

20 апр 12:22
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Етти шахматчимизда иккинчи ғалаба!

Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўкувчилари ўртасида Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Нуфузли мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси иккинчи турда иккинчи ғалабасига эришди. Тўққиз ёшлилар ўртасида Ҳумоюн Бекмуродов россиялик Радомир Жердевни таслим этди.  

Ўн беш ёшли Жавоҳир Синдаров туркиялик Бора Чилекни, 17 ёшлилар турнирида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов яна бир мезбон шахматчи Каган Айдинчилекни, Нодирбек Ёқуббоев жамоадоши Али Қосимовни мағлубиятга учратиб, очколарини 2 тага етказиб олди.  

Етти ёшлилар баҳсида дона сураётган Акбар Аллаберганов туркиялик Чан Симсекка, Баҳром Баҳриллаев россиялик Пётр Гришинга имкониятни бой бериб қўйди. Бу турда Зайнура Абророва техник ғалабага эришди. 

Ўн бир ёшгача шахматчилар орасида баҳсларда қатнашанаётган Афруза Ҳамдамова туркиялик Азра Курназ, 13 ёшли Умида Омонова туркиялик Эфса Буюкдан устун келди. Бугун 3-партия учрашувлари ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг