UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

04 май 08:59
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари тақдирланишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Аввал хабар берганимиздек, Туркияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз муваффақиятли тарзда иштирок этишган эди.

Ёш шахматчиларимиз Анталиядаги жаҳон чемпионатидан 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан қайтишганди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон шахмат федерацияси Халқаро шахмат академиясида ғолиб ва совриндорларни шарафлаш тадбирини ўтказди. Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари федерация томонидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Маълумот учун, 17 ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Нодирбек Ёқуббоев,  15 ёшгача бўлганлар мусобақасида Жавоҳир Синдаров, 9 ёшгача шахматчилар турнирида Ҳумоюн Бекмуродов Жаҳон чемпионига айланган эди. 

Шунингдек, ушбу нуфузли мусобақада Шамсиддин Воҳидов кумуш, Умида Омонова эса бронза медалига сазовор бўлганди.

 

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг