UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди 0 12:26Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:05Тони Фергюсон бокс жангида рингга чиқди 0 11:44Ёшлар Якуний ATP турнирида финалчилар маълум бўлди 0 11:23Леннокс Льюис: "Жейк Пол энди яхшироқ ҳам, кучлироқ ҳам бўлмайди" 0 11:02Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи 0 10:41Осиёлик теннисчи келишилган ўйинлар учун 12 йилга четлатилди 0 10:20Жейк Пол синган жағини даволаганидан кейин биринчи оғир вазнга қайтади 0 09:59Хуршидбек Расулжонов жамоаси Мурод Алиевнинг "вызов"ига жавоб берди 0 09:38Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди 0 09:17Рой Жонс: "Энтони Жошуа сотмаганидан хурсандман" 0 08:56Дзюдочи қизларимиз 2025 йил ҳисобидан сўнгги машғулотларда жам бўлишди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:35UFC 324 турнирининг расмий постери намойиш этилди + ФОТО 0 08:14"Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 07:53Бакли Махачев билан жангда Маддаленанинг мағлубияти учун йиғлаганини тан олди 0

29 окт 10:05
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Ҳамюртларимиздан бу турда ҳеч ким ютқазмади

Грузиянинг Батуми шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этяпти.

Эътиборлиси, олти нафар шахматчимиздан бу турда ҳеч бири мағлубиятга учрамади. Саккиз ёшлилар мусобақасида ўз имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 9-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, грузиялик Давид Ломтадзени мағлубиятга учратиб, очколарини 5тага етказиб олди.

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров эса оқ доналарда ҳаракат қилиб, мўғулистонлик Баяртнар Эрхес билан дурангга имзо чекди.


Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлиб турган Жавоҳир Синдоров қора доналарда ўйнаб, колумбиялик Хосе Кардосони мағлубиятга учратди.

Жаҳон чемпионати кашфиётига айланган Афруза Ҳамдамова бу турда ғалаба нашидасини сурди. У рейтингда ўзидан анча юқорида турган россиялик шахматчи Биковскихдан устун келди.

Ҳамюртларимиздан Юлия Хегай бельгиялик Тьяне Де Рискени мағлубиятга учратди. Мафтуна Бобомуродова эса россиялик Алиса Суровцева муроса йўлини танлади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг