UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

26 апр 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Ҳумоюн илк бор очко йўқотди, гроссмейстеримизда ғалаба

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўкувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг бир неча ёш тоифасидаги шахматчилари ҳам иштирок этишяпти. Улардан биргина Ҳумоюн Бекмуродов ғолибона юришини давом эттираётган эди. Кеча ёш шахматчимиз илк бор очко йўқотди. Ўтказилган 8-турда у туркиялик Уйгар Дуручай билан муросага келди ва ўз очколарини 7,5тага етказиб олди. 

Ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров ўтган турдаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг яна ғалаба қозонди. Жавоҳир қозоғистонлик Айтуар Жукеновни таслим этди. Шахматчиларимиз орасида энг юқори рейтинг очкосига эга Нодирбек Ёқуббоев эса Шри-Ланка шахматчисини мағлубиятга учратиб, очколарини 7,5тага етказди. 

Афруза Ҳамдамова 8-турда яна мағлубият аламини тотиб кўрди. У қора доналарда ўйнаб, грузиялик Анастасия Киртадзега ютқазиб қўйди. Қизларимиздан Умида Омонова туркиялик Гулшан Кайисни, Зайнура Абророва Шри-ланкалик Анакши Вираратнени мағлубиятга учратди. 

17 ёшлилар турнирида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов жамоадаоши Али Қосимовдан, Баҳром Баҳриллаев қозоғистонлик Мирас Ассиловдан устун келди. Акбар Аллаберганов қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, озарбайжонлик Юсиф Бабаевни енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг