UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

25 апр 07:38
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Ҳумоюнда кетма-кет еттинчи ғалаба, гроссмейстеримиз ютқазди

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўкувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг бир неча ёш тоифасидаги шахматчилари ҳам иштирок этишяпти. Улардан биргина Ҳумоюн Бекмуродов бугунгача ўтказилган 7 та партиянинг барчасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. 

Ҳумоюн кеча ўтказилган 7-тур учрашувида қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, қозоғистонлик шахматчи Динмуҳаммад Тулендиновни мағлубиятга учратди. Ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров эса кутилмаганда озарбайжонлик Угхур Иляслига имкониятни бой бериб қўйди. 

Шахматчиларимиз орасида энг юқори рейтинг очкосига эга Нодирбек Ёқуббоев қора доналарда ўйнаб, туркиялик Алп Кансунни енгди. Афруза Ҳамдамова 7-турда мағлубият аламини тотиб кўрди. У оқ доналарда ўйнаса-да, якунда мўғулистонлик рақибасига ютқазиб қўйди. 

17 ёшлилар турнирида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов озарбайжонлик Ҳазар Бабазададан устун келди. Баҳром Баҳриллаев Шри-Ланка шахматчиси билан дуранг ўйнади. Акбар Аллаберганов мезбон шахматчидан устун эканлигини амалда исботлади. 

Али Қосимов бу турда туркиялик Серхан Ўздемирни таслим этди. Умида Омонова мўғулистонлик Давааку Мункжулга имкониятни бой берди. Зайнура Абророва бу турда ғалаба нашидасини сурди. У қирғизистонлик Алия Шарабиддиновани мағлуб этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг