UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

24 апр 07:52
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Ҳумоюннинг зафарли одими давом этмоқда

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўкувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Нуфузли мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Улардан биргина Ҳумоюн Бекмуродов бугунгача ўтказилган 6 та партиянинг барчасида ғалаба нашидасини сурди. 

Бу сафар Ҳумоюн оқ доналарда ҳаракат қилиб, эронлик Амир Хесам Жалалвандни мағлубиятга учратди. Ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров эса ирландиялик Каниамарала Тарундан устун келди. Нодирбек Ёқуббоев қозоғистонлик Абилмансур Абдилхайирни енгди. Афруза Ҳамдамова 6-турда туркиялик Элиф Зерен Йилдизни таслим этди. 

17 ёшлилар турнирида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов туркиялик Эмре Кирилмазни ютди. Баҳром Баҳриллаев яна бир мезбон шахматчи Кутай Сакмакдан кучли эканини исботлади. Акбар Аллаберганов озарбайжонлик Умид Аллахвердига ютқазиб қўйди. 

Али Қосимов бу турда Шри-Ланка спортчиси, Умида Омонова эса қозоғистонлик дугонасини ютди. Зайнура Абророва бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг