UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0

23 окт 07:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати. Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов гиламга чиқди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг навбатдаги кунги беллашувларида икки ҳамюртимиз медаллар учун гиламга чиқди. Афсуски, уларнинг ҳар иккиси ҳам чорак финалда мағлубиятга учраб, совринли ўринларсиз қолишди. 

-70 кг вазн тоифасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилган Рио Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов саралашнинг биринчи босқичида япониялик Кейсуке Отагурони 12:1 ҳисобида енгди. Нимчорак финалда ҳиндистонлик Рана Панкаждан 10:0 ҳисобида устун келди. Чорак финалда эса грузиялик Зураби Якобишвилига 1:5 ҳисобида ютқазиб, жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.

-97 кг вазн тоифасида эса Ўзбекистон номидан Рио Олимпиадаси ҳамда Осиё ўйинлари совриндори, Осиё чемпиони Магомед Ибрагимов иштирок этди. Магомед илк даврада туркиялик Фатих Ясарлини 6:3, 1/8 финалда беларуслик Александр Гуштинни 11:7 ҳисобида енгди. Ярим финал остонасида эса россиялик Абдулрашид Садуллаевга 0:10 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳсларида -74 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов терма жамоамизга бронза медалини тақдим этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг