UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берди? 0 08:14Пэдди Пимблетт - Жастин Гэтжи жанги учун захира варианти айтилди 0 07:53Илҳом Назимовнинг RIZIN промоушенидаги навбатдаги жанги тасдиқланди 0 07:32UFC ярим ўрта вазн рейтингида бу йил умуман жанг ўтказмаган Раҳмонов кўтарилди 0 07:11Испания Кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлуб этди 0 19:0046 ёшли Пакьяо 2026 йилдаги режасини очиқлади 0 18:38Фёдор Емельяненко Нганну - Немков эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 18:15"Менга Чимаев эмас, UFC камари керак" - Нассурдин Имавов 0 17:40Шомуродов рамзий жамоадан жой олди 0 17:17Илия Топурия Пэдди Пимблеттга бўлган муносабати ҳақида гапирди 0 16:41"Шундагина унинг имконияти бўлади". Жастин Гэтжи Пэдди Пимблетт уни қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди 0 16:20Алекс Перейра Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашиш нияти йўқлигига шаъма қилди 0 15:59Ўтиш ўйини. "Бухоро" "Арал"ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди 0 15:39Бекзод Қурбонов Абу-Дабидаги турнирда олтин медални қўлга киритди 0 15:17Рамазон Темировга яхшигина рақибни таклиф қилишди 0

27 окт 08:45
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Жавоҳирда ғалаба, Исломбекда мағлубият

Грузиянинг Батуми шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этяпти.

Саккиз ёшлилар ўртасидаги мусобақада ўз имкониятини синаб кўраётган Ҳумоюн Бекмуродов 7-турда грузиялик Георги Чантурия билан дуранг ўйнади.

Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров эса қора доналарда ҳаракат қилиб, беларуслик Михаил Спижарнига ютқазиб қўйди.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров эса аксинча ғалабага эришди. У қора доналарда ўйнаб, канадалик Шоун Родригени мағлубиятга учратди.

Қизларимиздан Афруза Ҳамдамова мағлубият аламини тотиб кўрди. У оқ доналарда россиялик Олесия Власовага имкониятни бой берди. Юлия Хегай литвалик Эмилия Мисюкни таслим этди. Мафтуна Бобомуродова эса ҳиндистонлик Дарсана билан муросага келди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг