UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

23 апр 10:44
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Очко йўқотмаган биргина Ҳумоюн қолди

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўкувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Нуфузли мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Лекин улардан биргина Ҳумоюн Бекмуродов бугунгача ўтказилган 5 та партиянинг барчасида ғалаба нашидасини сурган. 

Ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров, шунингдек, Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Афруза Ҳамдамова кеча ўтказилган 5-турда дуранг ўйнаб, илк бор очко йўқотишди. Ҳумоюн эса қора доналарда ўйнашига қарамай, ўзи сингари 4 та партиянинг барчасида зафар қучган қозоғистонлик Эдгар Мамедовни мағлуб эта олди. 

Ўн беш ёшли Синдаров 5-турда туркиялик Экин Ўзинир, Ёқуббоев яна бир мезбон шахматчи Каган Айдинчелеби, Ҳамдамова эса қозоғистонлик Айша Закирова билан дуранг ўйнади. 17 ёшлилар турнирида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов қозоғистонлик Абдилмансур Абдихайирни енгди. 

Акбар Аллаберганов мўғулистонлик Мунхбат Очирбатдан устун келди. Баҳром Баҳриллаев ҳиндистонлик Рафаэль Шарон билан муросага келди. Али Қосимов, Зайнура Абророва ва Умида Омоновалар эса рақибаларига имкониятни бой бериб қўйишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг