UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0

21 окт 16:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани. Янгилаган таркиб, Рустам Тўлагановнинг терма жамоадан қолиб кетгани ва бошқалар ҳақида тўлиқ маълумот берилди

Теглар :  БоксСербия-2021
Сербиядаги Жаҳон чемпионати учун терма жамоамизнинг асосий таркиби эълон қилди.

Бугун Orient Finans Bank'нинг бош офисида ушбу чемпионат олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Бокс федерацияси бош котиби  Муроджон Мамадалиев, терма жамоа бош мураббийи Марат Қурбонов, Куба Бокс федерацияси президенти Альберо Пуиг спикер сифатида иштирок этди. 

Анжуман модератори-Зафар Имомхўжаев чемпионатнинг аҳамияти ва унга доир бир неча қизиқарли рақамларни келтириб, сўз навбатини федерация бош котиби Муроджон Мамадалиевга берди. Бош котиб барча ташкилий масалалар ижойиб якунлангани, 3 босқичли тайёргарлик кўнгилдагидек ўтганини таъкидлади. Шунингдек, Куба бокс федерацияси ва жамоасига Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда ўтган қўшма машғулотлар учун миннатдорчилик билдириб, ҳар икки жамоага омад тилади.

Tерма жамоа бош мураббийи Марат Қурбонов боксчиларнинг жисмоний ҳолати, тайёргарлик жараёнларида 60 нафар боксчи, 25 нафар мураббий иштирок этгани, машғулотларда умумий жисмоний ҳолат, техника ва қоп билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилгани ҳақида гапирдилар. Куба боксчилари билан ўтказилган қўшма машғулотларнинг фойдали жиҳатлари тўгрисида фикр билдириб, ушбу йиғинни ташкил этишда ташаббус кўрсатган Ўзбекистон Бокс федерациясига миннатдорчилик билдириб ўтдилар. Шу билан бирга, Марат Галиевич томонидан ушбу жаҳон чемпионатида терма жамоа сардори Шаҳобиддин Зоиров эканлиги ва нима учун Зоиров танланганлигига изоҳ берилди.

Кейин эса модератор сўз навбатини Куба Бокс федерацияси президенти Альберо Пуигга берди:

«Барчага катта раҳмат, Ўзбекистон Бокс федерацияси ҳамда мураббийлар жамоасига улкан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири билан машғулот ўтказиш ва тажриба алмашиш учун 9 кун вақт бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг нафақат ҳозирги таркибдаги боксчиларининг, балки энди ўсиб чиқаётган таркибининг ҳам даражаси бизда яхши таассурот қолдирди. Айтиб ўтиш керакки, кутилаётган жаҳон чемпионати ва келгусидаги мусобақаларда ҳам бу жамоа муносиб иштирок этишига амин бўлдим. Биз қўшма машғулот давомида 7 марта спарринг ўтказдик ва ўз хатоларимизни кўрдик, ушбу хатолар устида ишлаб жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мазкур чемпионатда 13 та вазн тоифаси борлиги янги номларни кашф этилишига туртки бўлади. Кўплаб  жамоалар рақибларининг янги боксчиларини билишмайди. Бу эса Сербиядаги дунё биринчилигининг янада қизиқарли ўтишини таъминлайди. Ўйлайманки, медаллар асосан 4 та терма жамоа орасида тақсимланади. Буларнинг ичига Ўзбекистон ва Куба жамоаларини қўшиб ўтиш мумкин. Агар чемпионатда ҳаммаси биз режа қилгандек бўлса бунда Ўзбекистон билан ўтказилган ўқув-машғулот йиғинининг ҳам ҳиссаси катта бўлади, деб ҳисоблайман. Яна бир бор Ўзбекистон Бокс федерацияси ва йиғилган ОАВ ходимларига раҳмат айтаман. Келгуси алоқаларимиз бундан ҳам юқори даражада давом этишига ишонаман»,- деди Альберо Пуиг.

Шундан сўнг сўз олган Куба терма жамаоси мураббийи Роландо Асабел Қўшма машғулот давомида режалаштирилган барча ишлар амалга ошгани, машғулотлардан кўнгли тўлганини маълум қилди. Куба жамоасидаги рақобат, шу кунгача эришлиганларидан руҳланган ҳолда янада юқори натижалар томон интилишлари ҳақида гапирди. Шунингдек, мураббий тайёргарликлардан келиб чиққан ҳолда, Белградда кутилганидан ҳам яхшироқ натижани қўлга киритишларига ишонч билдирди ва алабтта Ўзбекистон жамоасига раҳмат айтди.

Роландо Асабелдан кейин тадбирнинг савол-жавоб қисми очиқ деб эълон қилинди

-67 кг Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва -86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев танланганига изоҳ сўралди.

-Асадхўжа 63,5 кг вазнда бир неча турнирларда яхши натижа қайд этган. У ҳали 20 ёшга тўлмаган, ўсадиган бола. Биз раҳбарият ва мураббийлар штаби билан келишган ҳолда Мўйдинхўжаевни танладик. Худди шу жиҳат -86 кг вазн тоифасида ҳам бор. Буларни вазнини кўтардик. Келгусида ушбу вазнни ушлаб туриб яхши натижа кўрсатиш учун иккита ёш боксчимизни жамоага жалб қилдик.


- Куба билан қўшма машғулот давомида кубаликлар бизнинг боксчиларни тактикасини ўрганиб олиши жаҳон чемпионатида панд бермайдими?

- Ўринли савол. Бундай катта мусобақаларга тайёрланаётган жамоалар камдан-кам ҳолларда якуний босқичда қўшма машғулот ўтказади. Биз мураббийлар штаби ва Сакен Жетибаевич билан бу масалани анча муҳома қилдик ва шу қарорга келдик. Бу бизнинг боксчилар учун ҳам жуда фойдали бўлди. Ҳаммасини ринг кўрсатади. Бир сирни айтсам, боксчиларимиз техник-тактик имкониятларининг ҳаммасини ҳам кўрсатгани йўқ. Шунингдек, кубаликлар ҳам. Барчаси чемпионатда кўрсатилади.

-Машғулотлар жараёнида Иқболжон Холдаров ва Рустам Тўлаганов ҳам иштирок этганди. Нега якуний таркибдан ўрин олмади?

-Иқболжон Холадаров анча муддат мусобақаларда қатнашмади. Ҳар бир боксчи мусобақаларда ўзининг имкониятларини, нимага қодирлигини кўрсатиб туриши лозим. -71 кг вазнда бу боксчи керакли даражани кўрсата олмади. Шунинг учун Шаҳрам Ғиёсов борадиган бўлди ушбу вазнда. 

Тўлагановга келадиган бўлсак, у проф боксда 7 та жанг ўтказган. АIBA қоидаларига кўра, профессионал боксдаги жанглар 15 тага етмаса, ҳаваскор боксда рингга чиқиши мумкин. Лекин АIBА'нинг яна шундай қоидалари борки, Рустам 2016 йилдан буён регистрация қилинмаган, ундан ташқари допинг назорати учун тест топширмаган. Федерациямиз бир неча бор АIBА'га мурожаат қилди. Бироқ Рустам Тўлагановга руҳсат берилмади. Унинг ҳаваскор боксда рингга чиқиши учун ҳужжатлари тўғри келмади, дея саволларга жавоб берди Марат Қурбонов.


Таниқли шарҳловчи, журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев терма жамоанинг номдор боксчиларига юзланиб уларнинг кайфияти ва машғулот тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашиш таклифини берди. Боксчилар ҳам кетма-кет ўз фикрларини билдириб ўтди:

«Орадан шунча йил ўтиб, устозларимиз яна ишонч билдирганидан хурсандман. Тайёргарликлар яхши бўлди. Ниятимиз ҳаваскор боксда яна бир бор олтин медаль олиш. Ҳаммага раҳмат», - деди Шаҳрам Ғиёсов.

Хасанбой Дўстматов:

«Албатта, биласиз, Жаҳон чемпионатида олтин медаль олиш армон бўлиб қолган эди. Мана энди вазн тоифалари яна кўпайди. Ҳаваскор боксни анчайин соғинганмиз. 3 босқичли машғулотларни ўтадик. Ўйлайманки, ҳаммаси яхшилик билан тугайди».

«Ҳаммамизнинг кайфиятимиз аъло. Машғулот ажойиб бўлди. Барчамиз чемпионатдан олтин медаллар билан қайтиб келишга ҳаракат қиламиз. Меҳнатимизга қараб натижалар ҳам яхши бўлади деб ўйлайман», - деди Шаҳобиддин Зоиров.

«Мана, акаларимиз фикрларини билдиришди. Кафиятларимиз аъло. Ин Шаа Аллаҳ, барчангизни ишончингизни оқлаб, 2019 йилдаги натижани янада яхшилашга интиламиз, раҳмат»,- дея қўшимча қилди амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов.

Шу тариқа, анжуман якунланди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон Бокс федерацияси томонидан Куба бокс федерацияси мутасаддилари ҳамда мураббийларига эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
21 окт 17:46:18
Nuriddin 77
Maratakani kayfi yōqmi yo shunchali qarib qoganmi bokschilarni adashtirib qōymoqda 67 dagi Mōydinhōjaevni 63.5 ga ōtkazvordilar 63.5 da Tursunov degan harbiylar ōrtasidagi JCH da qatnashgan bola borku.
   
21 окт 16:55:05
Inomjon Boltayev
Битта профессионал психолог хам олиб кетинглар илтимос сизлардан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг